Get Mystery Box with random crypto!

фан ойлиги учун МАТЕМАТИКА Ҳар бир фаннинг ўрни бор, Ўрг | Фарғона тумани ҳокимлиги

фан ойлиги учун

МАТЕМАТИКА

Ҳар бир фаннинг ўрни бор,
Ўргансанг дил тўлади,
Лекин фанлар аълоси
Математика бўлади.

Қийин эмас аслида,
Ўрганишга қилсанг аҳд,
Ҳамма учун,ҳар жойда,
Керак бўлар ҳамма вақт,

Билмасанг гар бу фанни,
Дунёни ҳам англама,
Билсанг асли бу ҳаёт,
Математик тенглама.

Ўқиганлар ҳар доим,
Тафаккурга тўлишган,
Дунёда зўр даҳолар,
Математик бўлишган.

Беруний,ал-Фарғоний,
Жаҳон суйган аллома,
Ҳоразмий бобомдан,
Қолган буюк дилнома.

Қўшиш айриш,кесмаси,
Ҳар жойда кор бўлади,
Фанларнинг энг кексаси,
Математика бўлади.

Хуршид Карим