2023-01-28 16:25:10
Битта дугонам бор турмушга чиққан. Эрини соқоли худди шунақа
Эрини оиласи бой, фермер. Қайнотаси эски диндорлардан мас, кейинчалик диндор бўлган. Ўғли (дугонамни эри)ни "эшон бобо" деган бир муллага шогиртликка берган.
Қиз жудаям ювош, беғубор, болалигидан авайлаб ўстирилган парниковая қиз. Диндор мас, замонавий кийинадиган, лекин ғирт ўзбекча тарбия топган қиз, ўз оламида юрарди, боши очиқ пайтиям боллар билан оддий ҳазил-ҳузулам қилмасди.
Қайнотаси қизни дадаси билан ошна бўлган, яхши одамлар деб шу эрига турмушга берган, содда қиз бир кўриб рози бўлган ва бир ойда тўй бўлиб кетганди.
Тўйидан икки ой ўтиб куёв бола келинчакни дўппослаган, телеграмда бегона бола салом бериб ҳол-аҳвол сўрагани учун. Боласи тушган.
Кейин ҳар ҳафта уриб туриш одат тусига кирган. Баҳона — қизнинг ўқишга бориши. Ҳомиладор пайтида ҳам урди дерди, кўкариб келарди қиз. Аразлашиб уйига бориб бирор ҳафта яшаганидан кейин ота-онаси обкеб қўярди, одамлар нима дейди, ҳали яхши бўлиб кетади, деб.
Бола туғилди, лекин эр ўзгармади. Қиз 2 ойлик чақалоғи билан ота уйида 2 ой яшади, эшитмаган гапи қолмади, онасидан. Куёв бошида келганида "урмайман дее, қизимни бериб юбораман" деди она. Йўқ, диндаям хотинни уриш айтилган, кўнса шу, таёқ еб туради, деб чиқиб кетган анави эркак.
Кейин бир куни эшон бобоси келган. Қизни отасига насиҳат қилган типо "қизизни бекор инязга ўқитгансиз, тили билан бирга жоҳиллар маданиятиниям ўргангандурда" деб. Яна "бизи сафимизда хотин қўйганлар йўқ, бу бола ёшлик қипти, оилани бузманглар" деб кетган. Демак у бобони яна 10-15 та шунақа муриди бор.
Қиз ноилож эрини уйига қайтди босимларга чидолмай. Инстни тугатса кўчага чиқмаслигига келишилди. Ҳозир ҳар замонда келади, қанақасиз десам "яхши" дейди. Қан маънода яхши, десам "урмаяпти, бақирмаяпти" дейди. Шунчаки қизиқишдан айлетс материалларини ўқиса эри йиртиб ташлабди.
Тупизмнинг икки хил кўринишини деб ҳаёти қурбон бўлган қиз... Кўрсам йиғлагим келади. Жаҳлим чиққанидан ўша эшонбобони снб братларга ёзиб бермоқчиям бўлгандим, тайёр емиш, жалкомас. Қора туш даври бўлганда унақалар бу даража мурид орттиролмасди.
Йиғлагим келади эсласам
344 views13:25