Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек футболининг 110 йиллик байрам тадбирлари бу сафар Андижо | 🦅 FANS FC ANDIJAN !

Ўзбек футболининг 110 йиллик байрам тадбирлари бу сафар Андижонда давом эттирилди ва унинг якуни бевосита “Андижон” – “Шўртан” учрашувига уланиб кетди.

Учрашувдан олдин Биродар Абдураимов ҳамда Тўлаган Исоқов вилоятда футбол учун жон куйдирган бир қатор шахсларга эсдалик совғаларини топшириб, улар алоҳида эътироф этилди. Ана шундай мукофотланганлар орасида “Андижон” футбол клуби президенти Журъатбек Қувватовни ҳам борлигини мамнуният билан таъкидламоқчимиз.

Шунга яраша учрашувда бизнинг жамоамиз муҳим уч очкони қўлга киритиб мухлисларига яна шодиёналик улашди.
Эътиборлиси, бу сафар киритилган иккала гол ҳам ҳимоячиларимизнинг ҳисобига ёзилди.

Биринчи бўлимда Илдар Маматказин, иккинчи бўлимда Владимир Бубанья рақиб дарвозасини ишғол қилдилар.

Шу куни стадионда қойилмақом муҳит ҳукм сурди. Мухлислар яна бир карра Ўзбекистонда биринчи рақамли эканликларини исботладилар. Ғалаба завқи ўйиндан кейин юқори даражада давом эттирилди.

Энди навбат Ўзбекистон Кубоги чорак финалига. Бизнинг жамоа 3 сентябрь куни “Бобур Арена”да Суперлига клуби – АГМКни қабул қилади. Буниси энди бошқа даража ва бошқача ўйин бўлади.

“Андижон” – “Шўртан – 2:1 (1:0).

27 август. Андижон. “Бобур Арена” стадиони. 4700 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Никита Афиногенов, Рустам Тагаев.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Бахтиёр Ширинов.

“Андижон”: Хуршид Ходжаев, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Илҳом Алижонов, Абдураҳмон Комилов (Маликшоҳ Расулов, 90+4), Азамат Исроилов (Суҳроб Бердиев, 55), Горон Милойко, Аҳрор Иноятов (Муҳаммадкарим Тоиров, 55), Фарҳод Соҳибжонов (Абдувоҳид Ғуломов, 83), Зафар Полвонов (Богдан Милич, 55), Шаҳбоз Эркинов.

“Шўртан”: Шохжаҳон Насимов, Ҳожиакбар Юнусов (Чориёр Турсунқулов, 85), Улуғбек Худойбердиев, Тимур Набиев, Шаҳбоз Нуриддинов (Жонибек Кўчимов, 46), Асадбек Самариддинов (Мухриддин Зоиров, 46), Жавоҳир Ҳасанов, Фарзин Мухторов (Жаъфар Каримов, 53), Шерзод Ғуломжонов (Алфайзи Неъматов, 85), Шаҳбоз Жўраев, Элёр Омонжонов.

Голлар: Илдар Маматказин, 39 – 1:0. Ҳожиакбар Юнусов, 64 – 1:1. Владимир Бубанья, 74 – 2:1.

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Нуриддинов, 23. Жавоҳир Ҳасанов, 90.

@ANDIJONPFC

“Андижон” матбуот хизмати.