Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, 'Омонмисиз, | Fazl.uz

Ассалому алайкум

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
"Омонмисиз, кадрдоним" денг... !!!

Опам, синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.

Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.

Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.

Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.

Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!!

XАЙРЛИ КУН!


@fazl_uz Каналимизга обуна бўлинг ва яқинларигизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q