Get Mystery Box with random crypto!

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Тошкент ҳокимлигининг баёнот | Fayzullayev Ikromjon | official 📚💼

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Тошкент ҳокимлигининг баёноти борасида яхши савол қўйди:

“Демак, Тошкент шаҳридаги қайсидир мактабни очиш учун аввал директор ота-оналарни чақиради, кейин шароитга қараб мактабни очиш-очмасликни муҳокама қилади ва шундан кейингина қарор қабул қилишади.

Лекин Мирзо Улуғбек ва Миробод тумани ҳокимликлари аллақачон эртага, 11 январдан дарс бошланишини эълон қилиб бўлдику. Улар қачон ота-оналар кенгашини йиғишга улгурди экан? Кечқурун 11 дами? Ёки кўзбўямачиликка бўлдими ҳаммаси? Хўп, мактабни очишни ким ҳал қилади ўзи: ҳокимларми ёки ота-оналар кенгашими?

Хуллас, “бардак”. Боши йўқ, охири йўқ, масъулларнинг ўзи ҳам нима қилаётганини, нима деяётганини билмаяпти”.