Get Mystery Box with random crypto!

Юсуфнинг инилари оталаридан манфаат пайида бўлган чоғларида Юс | Fayzullaxon | Life

Юсуфнинг инилари оталаридан манфаат пайида бўлган чоғларида Юсуфни "бизнинг укамиз", деб айтиб туришди. Манфаат тугагач, "ўғлинг", деб айтишди.

Ҳаётда ҳам кўпчилик одамларда манфаат ҳосил бўлгач,, мурожаат қилишлари, муомалалари ҳам ўзгариб қолади.

Биз ёқтирган одам бемор бўлса, “синов” деймиз. Биз ёқтирмаган одам бемор бўлса, “(бу унга) жазо” деб айтамиз. Биз ёқтирган одам мусибатга учраса, “яхши одам” деб айтамиз. Биз ёқтирмаган одам мусибатга учраса, “бу киши одамларга зулм қилар эди” деб айтамиз.

Аллоҳ тақдир қилиб битган нарсани нафсингга мослаб гапиришдан ҳазир бўл. Барчамиз етарлича айбларни елкамизга ортиб олганмиз. Агар Аллоҳ ато этган“сатр”-беркитиш, тўсиш” деб аталмиш ридо бўлмаганда эди, қаттиқ хижолатдан бўйнимиз эгилиб қолган бўлар эди.

Telegram | Muhammad Qodir