2021-08-17 18:58:34
1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.
Файзли Водий Бозор каналига уланиш
@Fayzlivodiybozor
8.4K viewsedited 15:58