Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум қизлар Оғизда эриб кетувчи, юмшоққина „Творог | Fayzli oshxona

Ассалому алайкум қизлар Оғизда эриб кетувчи, юмшоққина „Творогли кексчаларни“ биргаликда тайёрлаймиз

Керакли масаллиқлар:
200 гр Творог
50 гр Эритилган сариёғ
Ванилин - таъбга кўра
2 таТухум
50 гр Шакар
200 гр Ун
1 чай лож Разрыхлитель
50 мл Ўсимлик ёғи
Ягодалар

Безатиш учун:
Шакар упаси

Тайёрланиши:
— Творог, сариёғ, ванилинни яхшилаб аралаштириб оламиз. Сўнгра бир четга олиб қўямиз.
— 2 та тухум ва шакарни яхшилаб кўпиртириб оламиз. Устига бояги творогли массамизни солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ун ва разрыхлитель солиб, яна аралаштириб оламиз. Озгина ўсимлик ёғидан қўшиб, сал суюқроқ масса ҳосил қилиб оламиз.
— Қолипга бир ош қошиқдан қилиб солиб чиқамиз ва устига ягодаларни териб чиқамиз. Кейин яна устига 1 ош қошиқ массамиздан солиб чиқамиз. 40 дақиқа давомида 180°C температурада духовкада пишириб оламиз. Пишганидан сўнг устини шакар упаси билан безатиб оламиз.

https://t.me/FAYZLI_OSHXONAS