Get Mystery Box with random crypto!

Проф бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳжаҳо | UFC Uzbekistan

Проф бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев ҳамда IBF чемпиони пуэрториколик Субриел Матиас ўртасидаги жанг якунланди. 6-раунд бошланаётган пайт Эргашев жамоаси жангни давом эттирмасликка қарор қилди. Бунга жароҳат сабаб бўлгани айтилмоқда. Расмий натижа - техник нокаут. Агар жараёнга тўхталсак, дастлабки раундда Шоҳжаҳон анча актив ҳаракат қилаётганди, ҳатто бир неча кучли зарбалар берди. Лекин уёғига устунлик Матиас томонга ўтишни бошлади. Асосан яқин масофада рақиб сериялар билан ишлади. Айнан 5-раундда Субриел жиддий босим қилди. Унинг учун 20 чи ғалаба ва барчаси муддатидан олдин. Эргашев афсуски фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилди.

t.me/Davron_Fayziev