Get Mystery Box with random crypto!

Фьюри нокдаунга тушсада, очколар бўйича Нганну устидан ғалаба | UFC Uzbekistan

Фьюри нокдаунга тушсада, очколар бўйича Нганну устидан ғалаба қозонди

Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Дастлабки раундларнинг ўзида Френсис жангга яхши тайёргарлик кўргани, хотиржам услуби билан хайрон қолдирди. 3-раундда ҳатто Тайсонни нокдаунга туширди. Фьюри бу зарбадан ўнгланди ва уёғига кичик ташаббус билан жангни назорат қила бошлади.

Нганну кучни тўғри тақсимлаш мақсадида темпни оширмади ва риск қилмади. Балки шу сабабли Фьюри активроқ кўринди. Якунда иккита ҳакам ғалабани 45-44, 46-43 ҳисобида Фьюрига, битта ҳакам 44:45 Нганнуга берди. Тайсон Фьюри фарқ қилувчи қарор билан ушбу жанг ғолибига айланди. Шу ўринда Нганну ҳам яхши таассурот қолдирганини эътироф этиш керак.

t.me/Davron_Fayziev