Get Mystery Box with random crypto!

Келаётган якшанба куни Майамида UFC 287 катта турнири ўтказила | UFC Uzbekistan

Келаётган якшанба куни Майамида UFC 287 катта турнири ўтказилади

Марказий жангда ўрта вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейра ва собиқ чемпион Исраэль Адесанья тўқнаш келади. Айнан Перейра узоқ давом этган Адесанья эрасига нуқта қўйиб, ноябрь ойида уни 5-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратди. Аввал бу ишни кикбоксингда ҳам амалга оширган. Адесанья фаолиятидаги энг оғир рақиб билан тезкор реванш талаб қилди ва UFC буни унга ва мухлисларга тақдим этди.

Ко-марказий воқеа - яримўрта тоифасида даъвогарлар жанги. Афсонавий Хорхе Масвидаль бир йилдан сўнг октагонга қайтади. Унинг рақиби бразилиялик атлет Гилберт Бёрнс. Хорхе Усман ва Ковингтондан кейинги мағлубиятларни ёпишга уриниб кўради. Агар Бёрнсга ютқазса фаолиятини тугатишни ҳам ўйлаб кўришини яширмаган.

t.me/Davron_Fayziev