Get Mystery Box with random crypto!

UFC вазн тоифасидан қатъий назар P4P рейтинги қайси критерийла | UFC Uzbekistan

UFC вазн тоифасидан қатъий назар P4P рейтинги қайси критерийлар бўйича ташкил этилиши ҳамон мавҳум. Албатта Жон Жонс тарихдаги энг зўрлардан. Лекин у 3 йиллик танаффусдан кейин қайтди ва битта ғалабадан сўнг бирдан P4P пешқадамига айланди. Мавқе асосий талаб бўлса шубҳасиз тўғри қарор. Натижа, барқарорлик, доминантлик инобатга олинса бироз тушунарсиз. Шу сабабли, кўпгина нуфузли нашрлар ўзининг P4P рейтингида Жонсни ҳозирча кучли учлик ёки бешликка жойлади.

Жонсга симпатиям бор, аммо шахсий фикримча у ҳозирча учинчи позицияга ўрнашиши керак. Ҳеч бўлмаса Миочич билан жанггача.

Дарвоқе, яримўрта вазн рейтингида Шавкат Раҳмонов 6-ўринга кўтарилди. Ундан тепада фақат юлдузли номлар.

UFC янгиликларидан яна бири, Чарльз Оливейра ва Бенил Дариуш жанги расман тасдиқланди. Енгил вазн чемпионлик камарига даъвогарлар 7 май куни тўқнаш келишади.

t.me/Davron_Fayziev