Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимл | Файзбоғ (ТемурМалик)

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Видеога тушган ушбу лавҳалар "EffectUz" сайти телеграм саҳифасида эълон қилинган.

Видеода айрим кластерларнинг доимий етакчилари ва амалдорлар, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари формасидагилар ҳам акс этган. Ҳоким кимнидир нотўғри суғориш, далаларни бегона ўтлар босиб кетган, гўнг етишмаслиги учун танбеҳ қилади.

«Қаерга қараяпсан, катта холангни пулини тарқатяпсанми, нима учун ўғит бермаяпсан? Кластер бўлсанг, нега “чеканка” қилдирмаяпсан? Қани одам, эй ноинсоф ҳамманг, ўйинчингни топиб олдинг, артистлар. Далада гўнг йўқ, ҳамма далада ўргимчак кана», — дейди ҳоким.

Видеонинг кейинги қисмида ҳоким кимнидир қамоққа олишни буюради. Оммавий ахборот воситалари бу фермер эканлигини тахмин қилди.

«Деновни ўлдириб, тамом қилдинг, ҳамма тумандан орқада. Шарманда қилиб, ер остига кўмиб юбординг. Ёз Илҳом оғайни, бугун қамоққа оласан. Ишингни тайини йўқ, юрибсан тентираб, ҳамма ўйинчилик қилиб, ўйинга ўтиб олгансанлар, ноинсофлар. Бир кун юриб ёқамни ушладим, ҳамма нарса «саматок», — дейди ҳоким.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати видео 4 июль куни Улуғбек Қосимов мутасадди ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказаётган вақтда суратга олинганини маълум қилди.

«Йиғилишдан сўнг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш айтилган фермер хўжаликлари раҳбарларига камчиликларини тўғирлаш учун имкон берилган ва мавжуд муаммолар қисқа муддатда бартараф этилган. Ҳеч қайси фермер хўжалиги раҳбари қамоққа олинмаган», — дейилади хабарда.

@fayzboguz