Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 10 кг вазн ташлаган фуқ | Файзбоғ (ТемурМалик)

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 10 кг вазн ташлаган фуқароларга 5 миллион сўм мукофот пули ваъда қилди. Бу ҳақда “Effect.uz” сайти журналисти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Х.Бозоров буни Фарғона вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессиясида айтиб ўтган. Шунингдек, у Фарғона тажрибаси сифатида вазн ташлаган фуқароларга ҳар 1 кг учун 500 минг сўмдан, 10 кг вазн ташлаганларга эса 5 миллион сўмдан мукофот пули берилишини ваъда қилган.

Давлатда пул ошиб-тошиб ётибди, қаерга сарф қилишни билмаяпти. Бу сарказм эмас, ростдан ҳам шундай. Мирзиёев даври давомида экспортни рекорд даражага оширишга, халқаро ташкилот ва банклардан йирик молиявий кўмак олишга эришилди. Президентнинг ўзи ҳам кўп маротаба бугунги Ўзбекистонда маблағдан муаммо йўқлигини, лекин кадрлар масаласи уни хавотирга солишини айтган.

Давлатда пул кўп, аммо давлат ва аҳоли ўртасидаги молиявий кўрсаткичлар бўйича катта жарлик бор, буларнинг барчаси жорий иқтисодий сиёсат ўзини оқламаётганидан дарак беради. Пул бор, лекин уни қандай қилиб жамият равнақи йўлида ишлатишни биладиган кадр йўқ. Ёки бундай кадрларга эҳтиёж йўқ.

4 йил аввал келиши кутилаётгани таъкидланган "президент командаси" биз кутган натижаларни бермаяпти, балки "садоқатли мутахассис" ўрнига "салоҳиятли мутахассис"га имкон беришнинг фурсати келгандир..

P.S. Ҳокимнинг таклифи ёмон эмас, бу гаплар яхши ният билан айтилганига ишонаман. Ортиқча вазн инсон соғлиғига чиндан ҳам жиддий хавф туғдиради. Бунга қарши бутун дунё бўйлаб турли ҳаракатлар амалга оширилади. Тажриба натижасини кутамиз.

@fayzboguz