Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда монополияларнинг мутлақ ҳуқуқлари бекор қилиниши | Файзбоғ (ТемурМалик)

Ўзбекистонда монополияларнинг мутлақ ҳуқуқлари бекор қилиниши мумкин

Монополияга қарши кураш қўмитаси "Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унда 2022 йил 1 июлдан бошлаб аэропортлар, йўл қурилиши, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти, нефть маҳсулотларини сотиш ва бошқа соҳалардаги давлат улушларининг хусусий секторга босқичма-босқич сотилиши назарда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатда хусусий секторни кенг жалб этиш ва монополияларнинг алоҳида ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича 2022–2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш таклиф этилган.

@fayzboguz