Get Mystery Box with random crypto!

«Йил қовуни»: Россия суди Донецк ва Луганск ҳудудидаги Россия | Файзбоғ (ТемурМалик)

«Йил қовуни»: Россия суди Донецк ва Луганск ҳудудидаги Россия ҳарбий қисмлари ҳақида маълумот берди

Ростов-Дон шаҳридаги Кировский туман судида қизиқарли воқеа юз берди. Маълумотларга кўра, судья Леонард Шолохов "пора"га воситачилик қилиш" иши бўйича ўз ҳукмида "Ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудидаги Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига" озиқ-овқат етказиб берилишига ишора қилган. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, дегани шу бўлса керак. Айни дамда бу кейс рус платформасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Суд ҳужжатида келтирилишича, "ДХР ва ЛХР ҳудудидаги Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига озиқ-овқат етказиб бериш омбордан икки ҳафтада бир марта амалга оширилган". Колонна тахминан 40 тонна юк кўтариш қуввати ва умумий ҳажми 1300 тоннадан ортиқ бўлган 70 дан ортиқ транспорт воситаларидан ташкил топган.

Ҳукм матнидан келиб чиқадики, маҳсулот етказиб бериш 2018-2019 йилларда амалга оширилган. "Озодлик" радиосининг қайд этишича, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳар икки ҳафтада 1300 тонна озиқ-овқат етказиб бериш 26 мингга яқин одамни таъминлаш учун етарли бўларди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу воқеани қуйидагича изоҳлади:

"Эҳтимол, бу ушбу матнни ёзганларнинг хатосидир. Чунки бу мумкин эмас. Ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ҳудудида ҳеч қачон Россия Федерациясининг қуролли кучлари бўлмаган. Россия Федерациясининг қуролли кучлари Россия Федерацияси ҳудудида. Инсонпарварлик ёрдами тинимсиз етказилади, бундан хабарингиз бор. Шунингдек, бу республикаларга ҳам етказиб турилади. Бу республикалар гуманитар ёрдамга жуда муҳтож. Лекин сиз келтирган материаллар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу ҳужжатни тузганларнинг хатоси”, - деди Кремль вакили.

Маълумот учун, 2014 йил март ойида Ғарб давлатлари Қримнинг аннекция қилиниши ва Донбассдаги вазиятнинг кескинлашуви ортидан “Украинанинг ҳудудий яхлитлигига путур етказиш” айблови билан Россия Федерациясига қарши қатор санкциялар жорий қила бошлади. Биринчилардан бўлиб Канада 5 март куни Россия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатди. 17 март куни Россия расмийларига нисбатан кейинчалик бир неча бор кенгайтирилган санкциялар пакети АҚШ, Европа Иттифоқи ва Канада томонидан жорий қилинган. Россия расмийлари Донецк ва Луганск ҳудудидаги воқеаларда рус ҳарбий аралашуви мавжудлиги борасидаги барча айбловларни рад этиб келади.

@fayzboguz