Get Mystery Box with random crypto!

​​Ғазо шаҳрининг бадавлат фуқароларидан бири, дин олимининг 'о | Файзбоғ

​​Ғазо шаҳрининг бадавлат фуқароларидан бири, дин олимининг "одам Аллоҳга қанчалик яқин бўлса, ўзини шунчалик гуноҳкор деб билади" деганини эшитиб, ҳайратда қолди ва "Қандай қилиб диний илм эгаси ўзини гуноҳкор санаши мумкин?" деб сўради.

Дин олими деди:

- Айтингчи, ўзингизни шаҳрингизда ким деб ҳисоблайсиз?

У жавоб берди:

- Мен ўзимни шаҳарда энг бойларнинг олди деб ҳисоблайман.

— Кесарияга борсангиз, у ерда ўзингизни ким деб ҳисоблайсан?

— У ердаги бойларнинг охиргиси.

— Антиохияга борсангиз, у ерда ўзингизни ким деб ҳисоблайсиз?

- У ерда мен ўзимни оддий одамлардан бири деб ҳисоблайман.

- Агар сиз Константинополга бориб, саройни кўрсангиз, ўзингизни ким деб ҳисоблайсиз?

— Ҳеч вақоси йўқ камбағал ҳисоблайман.

— Уламолар мана шундай, – деди у, – улар Худога қанчалик яқин бўлсалар, ўзларини шунчалик кўп гуноҳкор деб билишади, ҳатто пайғамбарлар ҳам ўзларини оловдан ҳосил бўлган кулга тенглаштиришган.

@fayzbog_uz