Get Mystery Box with random crypto!

“Чумчуқ”ни даврида темирйўллар талон-тарож бўлиб, асосий даром | Фахрий Темирйўлчи

Чумчуқ”ни даврида темирйўллар талон-тарож бўлиб, асосий даромад келтирувчи соҳалар Пайзуллахожига текинга бериб юборилган бўлса, бир томонда “Робокоп” - Мансур Ражабов! қурилиш фирмалари орқали темирйўлни пулини кемириб ётибди.

Ахир бундан беш-ўн йиллар олдин темир йўлчилар ўртача 500 доллар ойлик олар, бу кўрсатгич эса Ўзбекистондаги турли сохалар орасида энг юқорилардан бири эди. Бундан ташқари, текин тиббий хизмат, кийим-бош, кўпгина корхоналарда бепул тушлик, байрамларда мукофот пуллари, совғалар.... хуллас кўпчилик темирйўлларга ишга киришга қизиқар эди.

Ҳозирчи... ўртача ойлик 100 доллар атрофида, у ҳам ўз вақтида эмас, мукофот, байрам пуллари кесиб ташланган, ижтимоий химоя умуман йўқ....

Биргина, Хосилов бошқаруви даврида юк ташиш хажмига тўхталадиган бўлсак, 2017 йилда темир йўллар орқали 100 млн. тонна юк ташилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсатгич бор-йўғи 50-55 млн.ни ташкил этмоқда.

Бир вақтлар рефрижератор вагонлар (рефсекциялар) темирйўлларнинг энг даромад келтирувчи сохаси, Ўзбекистон темир йўллари бутун бошли МДХ давлатлари орасида рефсекцияда юк ташиш бўйича биринчилар қаторида эди. Хозирда рефсекцияларни нархидан, рефдеподаги каламушларнинг қилмишларидан (ҳар бир рефсекция учун 2-3 минг доллар пора талаб қилиши) хеч ким у ерга яқинлашмаяпти, оқибатида рефвагонлари чириб, товуқхонага айланиб бормоқда.

Ҳолат эса на рефдепо рахбарини ва на темир йўл раҳбариятини қизиқтираётгани йўқ. Бир томонда бечора ишчилар ойлаб иш ҳақини тўлиқ ололмай сарсон.
Энг ачинарлиси темирйўлларнинг асосий даромад манбаи бўлган транзит юклар 70%га камайиб кетган. Шундай давом этса, Худо кўрсатмасин.... темир йўллар тугатилса керак.

Маълумотлар ёлғон бўлса, “Чумчуқ” бошқарув давридаги бажарган ишларини ёзиб кўрсатсин, кўрайлик.
Эй! “Чумчуқ” дўппини бир четга суриб, хом каллага бир ўйлаш керак! Қўлдан келмагандан кейин - Халқни, темирйўлчиларни қарғишига қолмасдан хатони тан олиб бир чеккага чиқиш керак.

Жаноб Раматов, ҳозирги авлод Ўзбекистон темир йўллари деганда қаердаги ўлаксахўр Хосилов ёки Ражабовни эмас балки Раматовни кўз олдига келтиради. Темирйўлни ютуғиям, ночорлигиям Раматовни номи билан боғлиқ. Шундай экан жаноб Раматов бу ўлаксахўр Хосиловни рахбарликдан жўқотиш вақти келди. Акс ҳолда Давлат рахбари айтганларидек жўқ, жўқ деб нафақат Хосилов, балки Ўзбекистон темир йўллари ҳам жўқолиб кетиши ҳеч гап эмас...

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз
https://t.me/+yPOr4hGB4iBiNzk5

Facebook саҳифамиз