Get Mystery Box with random crypto!

Футбол ўйинларини шарҳлашни устозлар ёрдами ва маслаҳатлари би | Faxriddin Turopov | Rasmiy kanal

Футбол ўйинларини шарҳлашни устозлар ёрдами ва маслаҳатлари билан 2021-йил "Футбол ТВ" телеканалида бошлаган эдим, бироқ айрим сабаблар билан бу телеканал фаолияти тугатилди. Ўзим яхши кўрган ишдан узоқлашмаслик ва тажрибамни ошириш учун уй шароитида ўйинларни шарҳлашни телеграмда давом эттиришга қарор қилдим. Кам сонли обуначилар билан бошланган дастлабки мавсум (2022/23) жуда яхши ўтди.

Ушбу мавсум аввалида канал кузатувчиларининг кўп қисми донатни йўлга қўйишни сўрашди ва бу шахсан мени хурсанд қилди. Сабаби телеграмдаги эфирлардан молиявий даромад йўқ эди. 2023/24-йилги мавсумдан донатни ҳам йўлга қўйдик. Бундан ташқари кимдир каналга дўстларни таклиф қилиш билан яна бошқалар ишимиз учун ривож тилаб дуо билан ҳам қўллаб-қувватлаяпти.

Бугун сиз билан йил якунига етиб келдик. Натижаларни эса расмларда кўришингиз мумкин. Бу менинг сиз билан бирга эришган ютуғим.

Кейинги йилда янада кўпроқ контентлар қилиш режаси бор. Кузутишда давом этинг дўстлар. Ҳаммага рахмат

Каналга уланиш: @TuropovFaxriddin