Get Mystery Box with random crypto!

Йилдан йилга мақсад ва талабларимиз ўзгаряпти сезяпсизми? Мис | Faxriddin Turopov | Rasmiy kanal

Йилдан йилга мақсад ва талабларимиз ўзгаряпти сезяпсизми?

Мисол учун шахсан мен бир неча йиллар илгари жамоамиз гуруҳдан чиқиб тўртликка кириб олишини кутардим. Кейин бу истак финалгача етиб олсак амаллаб чемпион бўламизга ўзгарди. Сўнгги йилларда эса бемалол чемпионлик учун курашамиз деган қатъий истаклар пайдо бўла бошлади.

Яъни энди шунчаки гуруҳдан чиқиш бизни қониқтирмаяпти. Музқаймоқ еб қайтсаям майли деган фикрлар йўқ. Биз мухлис сифатида футболчиларимизнинг ишончли ўйини сабаб талаб даражасини оширяпмиз. Бу жуда яхши. Айниқса шу мусобақада жамоамиз чемпион бўлишига ҳар қачонгидан кўпроқ ишонгандик.

Лекин хайотда доим ҳам биз истаганимиз бўлавермайди. Бироқ ҳаракатдан тўхтамаслик зарур. Мақсадлар сари интилишда давом этамиз. Ҳа, бугунги ўйинда камчиликларга йўл қўйдик. Сиз-у биз илғамаган камчиликларни мураббийлар штаби сезгани аниқ. Буни устида ишлаб олимпияга янада кучли бўлиб борамиз.

Олға Ўзбекистон!

Каналга уланиш: @TuropovFaxriddin