Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Эркак пастда илон борлигини билмайди. Аёл эркакнинг ус | Farzand tarbiyasi va salomatligi (vizitka)

#ибрат

Эркак пастда илон борлигини билмайди. Аёл эркакнинг устидан тош босаётганини билмайди.

Аёл:
"Хозир йиқиламан. Кўтарила олмаяпман, чунки мени илон чақволади! Нега у мени қутқаришга харакат қилмаяпти?" деб ўйлайди.

Эркак: "Оғриқдан қийналдим, уни кўтариб туришга бор кучим билан харакат қиляпман! Нега у ўзи озгина харакат қилиб тепага чиқишга интилмайди?" деб ўйлайди.

Яқин инсонингиз хар доим қандай ҳолатда ёки қандай босим остидалигини билмайсиз, у ҳам сизни чарчаганингиз ёки дилингиз оғригани хақида билмаслиги мумкин.

Бу ҳаёт ва муаммолар қаeрдан чиқмасин, ишдами, дўстлар биланми, оиладами — бир бирингизни тушунишга, компромисс топишга, ғамхўр бўлишга ҳаракат қилинг.

Линкни босиб Фарзанд тарбияси каналига обуна бўлинг
https://t.me/+6IJOC8b7iXthNmQy