«Сени яхши кўраман» Фарзандингиз неча ёшда бўлишидан қатъий | Farzand tarbiyasi va salomatligi (vizitka)
«Сени яхши кўраман»
Фарзандингиз неча ёшда бўлишидан қатъий назар: 2 ёшдами ёки 16 ёшдан ошганми, у бу изҳорни эшитишга ҳамиша муҳтож.
Ҳатто сизнинг наздингизда бемеҳр, қўпол, аллақачон катта бўлиб қолган бола бўлса ҳам – фарқи йўқ. Айниқса, ўсмирлик даври эшик қоқиб келганда «Сени яхши кўраман» деган гапни канда қилмаслик керак.
Бир томондан уни катта, мустақил бола деб ҳисоблашларини истаса, бошқа томондан бағрига босиб, мақташларини хоҳлайди.
«Сени яхши кўраман» жумласининг сирли хусусияти бор: у ҳам каттани, ҳам болани хотиржам қилади, ўзига ишонч ва қатъият беради.