Get Mystery Box with random crypto!

Омадинг келса чопиб, ризқинг чала термагин, Беш олти сўм пул т | Farzand tarbiyasi va salomatligi (vizitka)

Омадинг келса чопиб, ризқинг чала термагин,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.


Сен сурган шу даврни у бир пайтлада сурган,
Сен кўрган шу хўрозни жўжалигида кўрган,
Бешигингни тебратиб, онанг ёнида турган,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сендек ақли расони келтирди у дунёга,
Улғайтирди-ку чидаб, қанча жабру жафога,
Сенга ўхшаш донолар ёқмас, ҳатто, Худога,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Фарзандларинг олдида сен отанга қилма дўқ,
Дуо берса бахра ол ундан бўлсин кўнглинг тўқ,
Баъзи милионерларда хар нарса бор Ота йўқ,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сен яшаган уйларни Отанг қўйганда қуриб,
Бир пайтлар қийналиб не-не азобни кўриб,
Олим бўлиб келдингми ўзга юртларда юриб,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Гохида сўз бермайсан тоға, амма, холанга,
Қилиқларинг ўргатма келажакда боланга,
Майли дунёга ўт қўй куйиб бўлсин аланга,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Рози қилсанг, Отангни Оллоҳ очади йўлинг,
Ишларинг зўр юришиб яна кўпаяр пулинг,
Элу юртнинг олдида узун бўлса ҳам тилинг,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Линкни босиб Фарзанд тарбияси каналига обуна бўлинг
https://t.me/+6IJOC8b7iXthNmQy