Get Mystery Box with random crypto!

Қариндошлар... Совуқ иссиқ кунларингда керак бўлар, Хар кор | Farzand tarbiyasi va salomatligi (vizitka)

Қариндошлар...

Совуқ иссиқ кунларингда керак бўлар,
Хар корингга ярайдиган кўмак бўлар.
Жим турмайди ёрдамчидир тиргак улар,
Жон қариндош, ён қариндош қариндошлар.

Кўп машкуллар бўлар умр савдосида,
Бош чиқмайди ташвишларни ғавғосида.
Улар пайдо мехрибондир шайдосида,
Жон қариндош, ён қариндош
Қариндошлар.

Турмас асло бегонадай ётдай сира,
Йиқилсанг гар душмандайин сенга қараб.
Дуо қилар, хар кун сенга омад сўраб,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар.

Опа ука,ака сингил тоға амма,
Бир ёқадан бош чиқаркан бунда хамма.
Жигарлардан хол сўрашни қилмас канда,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар.

Сизга битдим юрагимдан номаларим,
Жигаргўша иниларим оғаларим.
Соғ саломат бўлинг яқин тоғаларим,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар...

Линкни босиб Фарзанд тарбияси каналига обуна бўлинг
https://t.me/+6IJOC8b7iXthNmQy