Get Mystery Box with random crypto!

#Фарзанд_тарбияси Фарзанд тарбиясида доноларнинг ҳикматли сўз | Farzand tarbiyasi (vizitka)

#Фарзанд_тарбияси

Фарзанд тарбиясида доноларнинг ҳикматли сўзлари ота-оналарга маълум бир йўналиш белгилаб беради:

Ҳакимлар фарзанд тарбия қилишни тўрт қисмга бўлганлар:

1. Иймоний тарбия: Яратганни таниш ҳалол ва ҳаромни фарқлаш ҳамда унга риоя килишга ўргатиш.

2. Хулқий тарбия. Гўзал ахлоқ ва одобли қилиб тарбиялаш.

3. Жисмоний ва бадан тарбия. Бунда болаларга хос турли ўйинлар, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари муҳим ўрин тутади.

4. Ақлий тарбия. Ота – она ва тарбия иши билан машғул кишилар болаларга фойдали илмларни, жамият учун керакли бўлган касб – ҳунарларни ўргатишлари лозим.

Фарзанд тарбияси ва саломатлигига оид фойдали маълумотлар каналига обуна бўлинг

@Farzand_tarbiyasi_uzb