Get Mystery Box with random crypto!

Келинг уйимизга дийдорлар учун... Опа, аҳволингиз яхшими айти | Farzand tarbiyasi (vizitka)

Келинг уйимизга дийдорлар учун...

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Фарзанд тарбияси ва саломатлигига оид фойдали маълумотлар каналига обуна бўлинг

@Farzand_tarbiyasi_uzb