Get Mystery Box with random crypto!

Жон-жон, узингни жонинг. Борми , йукми имконинг, Огриб колган | Farzand tarbiyasi (vizitka)

Жон-жон, узингни жонинг.

Борми , йукми имконинг,
Огриб колганда жонинг,
Хордигингни олиб ол,
Жон-жон, узингни жонинг.

Кизинг айтса гамини,
Углинг айтса камини,
Олавергин дамингни,
Жон-жон, узингни жонинг.

Титраб турган юраксан,
Рузгор-горга тиргаксан.
Эрингга сог кераксан,
Жон-жон, узингни жонинг.

Узи битта Тожмахал,
Жуфтинг куярми хайкал,
Ениб юр сен хам ял-ял,
Жон -жон, узингни жонинг.

Хар турмушни мушти бор,
Тиконлари ниши бор,
Бировда не ишинг бор,
Жон-жон , узингни жонинг.

Ким курибди кишини,
Тугатган дуне ишини,
Нари сур ташвишингни,
Жон-жон, узингни жонинг.

Рангинг кур-у, сургин хол,
Токайгача шу ахвол,
Оромгохда даминг ол,
Жон-жон, узингни жонинг.

Усмани куй кошингга,
Торт болиш енбошингга,
Куйрук солгин ошингга,
Жон-жон, узингни жонинг.

Кунгилда бахор сайли,
Узингни ата Лайли,
Аелсан, шу туфайли,
Жон-жон узингни жонинг.

Токай бушлик киларсан,
Узингга не тиларсан,
Яна узинг биларсан,
Жон-жон, узингни жонинг.


Фарзанд тарбияси ва саломатлигига оид фойдали маълумотлар каналига обуна бўлинг


@Farzand_tarbiyasi_uzb