Get Mystery Box with random crypto!

Онанинг ташвиши овқат, уй ва интернет бўлса, солиҳ ва мўмин фа | Farzand tarbiyasi (vizitka)

Онанинг ташвиши овқат, уй ва интернет бўлса, солиҳ ва мўмин фарзанд қаердан келади..?
Олим(а), фақиҳ, ҳофиз(а) бола қаердан чиқади..?

Онаси Фаcэбоок, Инстаграм, телеграмда соатлаб ўтирса (манфаат омасдан), боласи билан иши бўлмаса қорнини тўйдириб бир соат бирга ўтришга сабри етмаса, Қуръон, ақида ёки фиқҳдан ярим вароқ ҳам ёд олдирмаса сиз истаган бола қаердан чиқади..?

Онаси қўни-қўшни, дўстлар, яқинлар билан соатлаб вақт ўтказиб боласига пайғамбарлар ҳақида ўтириб бир соат айтиб бермаса ақилли, мувозанатли бола қаердан чиқади..?

Онаси ҳамма қўшни, кўча-кўйлар эшитадиган даражада қаттиқ бақириб, қичқириб танбеҳ берса бола қандай хотиржам бўлади..?

Онаси ака-ука, дўстлари олдида доим сўкиб, камситиб, қоралаб турса болани эгоси қанақасига ривожланади, кучли бўлади..?

Авлодни бузуқлигига сабабчи бўлманг..!
Кейин: «Болам(болалар) бузулиб кетди», дейишга ҳожат қолмасин..!

Albatta yaqinlarga ulashing

@Farzand_tarbiyasi_uzb