Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизга салбий саволлар беришдан йироқ бўлинг! - Намун | Farzand tarbiyasi (vizitka)

Фарзандингизга салбий саволлар беришдан йироқ бўлинг!

- Намунча секин юрасан ?
- Ким ўргатди сенга бу аҳмоқона услубни ?
- Нега ҳеч гап тушунмайсан ?
- Қандай шу гапни айтишинг мумкин ?

Бу ва бу каби салбий саволлар:

Фарзандингизда ўзига бўлган ишончни йўқотади.

Чунки, "Нега ундайсан? Нега бундайсан" ибораларини эшитаверган болакайда, мустақил фикрлаш қобилияти пасайиб кетади ва "Мен тушунмайман" , "Мен кўп хато қиламан" , "Кўп сўкиш эшитаман" каби салбий фикрлар қуршовида қолади.

Ўзингиздаги фарзандингизга бўлган ишончни йўқотади.

Чунки, сиз "Нега гап тушунмайсан ҳеч ?!!" деб айтаверсангиз, гарчи фарзандингиз гап тушунса-да, ўзингизда "Болам гап тушунмайди" деган тушунча илдиз отиб бўлган бўлади.

Инсонда бир ибора қайта - қайта такрорланаверса, албатта у ибора ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди.

Айрим ота-оналар, фарзандларини меҳмонлар олдига киритишдан қўрқади.

Сабаби, у бир марта ножўя гапириб қўйган, сўнг қайта - қайта "Буни зиёфатга олиб бормайман мени шарманда қилади" каби сўзни такрорлайверган.

Натижада, ўша ота ёки она ўз фарзандига нисбатан шундай тушунчага келиб қолган. Эҳтимол, болакай қайта у ишни қилмас ?

Аммо ота - онада ишонч ўлган. Бунга сабаб эса, уларнинг ўзларидир.

Фарзанд, бу каби салбий саволларни тинглайверганидан сўнг, савол - жавоб орқали билим олиш жиҳати сусайиб кетади

Ваҳолангки, боланинг келажакда савол - жавоб услубида ўзлаштириши лозим бўлган билимлари талайгинадир.

Сиз, бу салбий саволларни фарзандингизда ийжобий сифатларни вужудга келтирадиган тарзда ҳам айтишингиз мумкин.
Масалан:

Тезроқ юришлик, ҳаётда кўп нарсага улгуришга ёрдам беради. (Ёки) Тез юриш жуда мароқли, синаб кўрамизми?
- Бу услубнинг ўрнига бошқа яхшироғини ўргатайми?
- Бошқатдан қайтараман, сен яхши тушунасан, шундай эмасми?

Тўғри бу иборалар, асабийлашганда қисқагина қилиб айтадиган салбий ибораларингиздан бироз узунроқ, аммо, самараси дунё ҳаётида ҳам
, кейинги ҳаётда ҳам кўринади.

Ёш бола, сиз парво қилмай айтган гапингизни бир умрга қалбида тугиб қўйиши ҳам мумкин.


Albatta yaqinlarga ulashing

@Farzand_tarbiyasi_uzb