Болаларни қўлидан тортманг! Бунда тирсак шикастланиши рўй б | Farzand tarbiyasi (vizitka)
Болаларни қўлидан тортманг!
Бунда тирсак шикастланиши рўй беради ва бу тез-тез учраб туради. Айниқса, 5 ёшгача бўлган болаларда кўп учрайди. Бу жароҳат болани тўсатдан қўлидан тортганда кузатилади.
Ва бола қўлини ҳаракатга келтирганида оғриқ пайдо бўлади. Шунинг учун қўлидан эмас, қўлтиқостидан кўтариш мақсадга мувофиқдир.