Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизга касб танлашга қандай ёрдам бериш керак? Ҳар б | Фарзанд Психологияси

Фарзандингизга касб танлашга қандай ёрдам бериш керак?

Ҳар бир ота-она болага касб танлаш муаммосига дуч келади. Табиийки, уларнинг истаклари доимо бир хил – муваффақиятли лавозим ва унинг ўсиши, яхши молиявий даромад ва омма орасида тан олиниш. Баъзилар ўзининг тақдирини зурриёди такрорлашини истайди, бошқалари – аксинча.

Aммо кўплаб касблар йўқолиб кетадиган бўлса ёки катта ўзгаришларга дуч келса, болаларга қандай ёрдам бериш керак бўлади? «Kelly Services» халқаро кадрлар агентлиги мутахассислари нима қилиш ва ўзини қандай тутиш кераклигини айтиб беришди.

1. Янги касбларни кашф қилинг

2019 йилда ушбу компания томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 11% ота-оналар ўз фарзандлари блоггер бўлишидан қўрқишади. Уларни тушунишингиз мумкин, чунки боланинг обрўси хавф остида, аммо бошқа томондан, блог юритиш ҳозирги кунда энг фойдали фаолият турларидан бирига айланди.

Шифокор, ҳуқуқшунос ёки муҳандис бўлиш нуфузли бўлган пайтлар ўтмишда қолди. Aйнан ундай эмас. Бугунги кунда шифокорлар нафақат ўз соҳасида билимга эгаларни, балки, масалан, IT-кўникмаларига эга бўлганларни қадрлашади.

Шунинг учун, биринчи навбатда, болангиз қандай кўникмаларни эгаллай олишига эътибор беринг.

2. Иш/бандликнинг янги шаклларига очиқ бўлинг

Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг деярли ярми ўз фарзандларининг классик иш услуби – 5/2 турғун компания офисида кўришни хоҳлашади. Aммо бандликнинг бошқа шакллари ҳам кенг тарқалмоқда – фриланс, вақтинчалик ва лойиҳавий иш, масофадан туриб ишлаш. Улар одатдагидан самараси кам эмас.

3. Трендларни кузатинг ва йўналтиринг

Бола ўсиб улғаяр экан, ота-оналар уларга фойдали кўникма ва ваколатлар бериш имконияти бор. Миллий тадқиқот университети «Олий иқтисодиёт мактаби»да ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг муҳими қуйидагилар:

ҳиссий интеллект;
танқидий фикрлаш қобилияти;
креативлик ва мослашувчан қарор;
ўрганиш қобилиятининг юқори даражаси;
мураккаб, ноаниқ вазиятда имкониятларни кўриш қобилияти.
Aммо бола ўсишда ўзгариши мумкин, шунинг учун трендларга риоя қилиш муҳимдир.

4. Ўз-ўзини тарбиялаш

Болани ўзи ёқтирмайдиган тўгаракларга олиб боришни тўхтатиш ва унга ўқишни ёқтирмаслик хусусиятини тарбиялаш керак. Дунё бўйлаб узоқ вақтдан бери курслар, китоблар ва интернет орқали ўз-ўзини ўқитиш тизими кенг тарқалган бўлиб, инсон ўз билимини оширишни истаган фаолият турини танлаши мумкин.

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi