Get Mystery Box with random crypto!

Оилада ўзаро ҳурмат ва муҳаббат Фарзанд олти ёшларигача од | Фарзанд Психологияси

Оилада ўзаро ҳурмат ва муҳаббат


Фарзанд олти ёшларигача одамий хислат ва сифатларрини оиласидан олади. Шу боис оиланинг интизомли бўлиши унинг ҳаётида жуда муҳим роль ўйнайди.


Оилавий ҳаётнинг чиройли ва интизомли бўлиши у оилада яхши хулқ-атворли, меҳр-оқибатли фарзандранинг вояга етишига сабаб бўлади. Тарбия учун ота-она керак бўлганида қаттиққўллик қила олади. Лекин бу боланинг ҳали шакллангамаган мурғак қалбию руҳида теран яралар қолдирадиган калтаклаш кўринишида бўлмаслиги керак. Ҳаддан зиёд қаттиққўллик боланинг ёлғончи, ҳийлабоз, бевафо ва қўрқоқ бўлиб етилишига олиб келади. Баъзи оилалардан чиққан ўғил болаларнинг айнан мана шундай салбий ва пасткаш сифатларда кўпроқ кўриниши на диндан на дунёдан бехабар ота-оналар туфайлидир.

Ота-она ўғил ва қиз фарзандларини доимо назорат қилиб юришлари, айниқса ёмон тенгдошларидан ҳимоя қилишга, узоқ тутишга ғайрат қилишлари керак. Ёмон дўст-дугона фарзанднинг энг катта душманидир.

Фарзанд хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар доим ота-онанинг ҳурматини жойига қўйиши керак. Турмушнинг ҳар хил қийинчиликларига қарамай уларни оқ ювиб, оқ тараб, ғам-ташвиш тортиб вояга етказган ота-оналар ҳамиша ҳурмат ва итоатга лойиқдирлар.

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi