Get Mystery Box with random crypto!

#ҳукумат_соати “Ҳукумат соати”да Транспорт вазирининг йўллард | Farxod ZAYNIYEV | RASMIY

#ҳукумат_соати

“Ҳукумат соати”да Транспорт вазирининг йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва унинг натижалари юзасидан ахбороти эшитилди.

Эшитувда, мамлакатимизда транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини янада ривожлантириш борасида муҳим ҳуқуқий асослар мавжуд бўлишига қарамасдан, бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматининг сифати ва қулайлиги замон талаблари мос эмаслиги кўрсатилди.

Хусусан, 29-30 ноябрь кунлари жамоат транспорти тизими ўрганиш давомида аниқланган
муаммо ва камчиликлар нафақат Қарши шаҳрида, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мавжудлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига соҳага оид амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, шу билан бирга, мазкур йўналишдаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини таъминлаш белгилаб олинди.

@farxod_zayniyev