Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли ва матонатли ўз касбининг қурбони бўлишга ҳам тайёр қ | Фарғона Адвокатлар Палатаси

Ҳурматли ва матонатли ўз касбининг қурбони бўлишга ҳам тайёр қизларим Барчиной Имомова, Нозима Акилова ва Ферузахон Қурбоновалар! Сизлар Республика адвокатларининг фахрисизлар. Менинг бир умрлик орзуйим адвокатлар сафида сизларга ўхшаган ўз касбининг жафокашлари кўпайиб, халқнинг олқишига сазовор бўлишларини истайман. Чамбара ичидан айбсиз кишини оқлаб чиқаргандаги қалб лаззатини буни амалга оширганлар яхши ҳис этади ва бир умр касбидан ғурурланиб юради. Ҳурматли ва буюк қизларим сизларга оқлов ҳукми муборак бўлсин. Хитой донишманди Конфуции шундай деган: Ҳеч қачон йиқилмаган-буюк эмас, йиқилган ва ўрнидан турган буюкдир. Сизлар шунинг учун ҳам буюксизларким, касбий йўлингиздаги иғво ва тўҳматларни мардонавор енгиб, оилангиз бағрига, эл-юрт олдига ёруғ юз билан қайтдингизлар. Сизларга тилагим бирта қайта номардларга оллохим дучор этмасин. Сизларга самимий ҳурмат билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси собиқ илк раиси Тошпўлот Сайидов. Касбдошлар илтимос менинг табригимни ва истагимни шу қизларимга етиб боришида ёрдамлашинглар.