Get Mystery Box with random crypto!

​​Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар: 1. Шомдан олд | Farrux Soipov

​​Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар:

1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.
2. Шом азонини эшитганда такрорлаб турмаслик.
3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик.
6. Рамазоннинг биринчи кечасида таровеҳ ўқимасдан, бошқа ишга машғул бўлиш.
7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
8. Таом ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
9. Хатми Қуръонни тафаккур қилиб эшитишдан ғафлатда қолиш.
10. Ифтор билан машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», дейилган).
13. Саҳарликда дуо ижобат бўладиган пайтни зое қилиш.
14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром нарсалардан тийилмаслик.
16. Ҳайит учун кийиниш баҳонаси билан Рамазоннинг энг охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
17. Фазилатли кунларни сериал ва фильмлар томоша қилиш билан ўтказиб юбориш.


@faruxsoipov
@shayxMuxammadSodiqMuxammadYusuf