Get Mystery Box with random crypto!

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилиши мумкин. Қан | Farrux Soipov official

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилиши мумкин. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳ» (Аллоҳни ҳамди ила поклайман) деб юз марта айтинг.

Сизга Аллоҳнинг ўзи кифоя бўлиб, ғам-ташвишдан халос этади. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Ҳасбияллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳнинг Ўзи кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккул қилдим. У Зот улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтинг.

Аллоҳ сиздан рози бўлади. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Розийту биллааҳи Роббан, ва бил Ислаами дийнан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росуула» (Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб рози бўлдим), деб уч марта айтинг.

Мингта яхшиликни қўлга киритиб, мингта ёмонликнинг қандай ўчирилишини биласизми?
Марҳамат қилиб, «Субҳаналлоҳ» деб юз марта айтинг.


Линкни босиб "ИЛМ" каналига обуна бӯлинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Яқинларга ҳам улашинг!
Каналга уланиш
https://t.me/MaruzalarUztv