Get Mystery Box with random crypto!

​​ВИТИЛИГОНИ ДАВОЛАШ Витилиго билан касаллангандан сўнг терин | @phb_uz га кўчиб ўтинг

​​ВИТИЛИГОНИ ДАВОЛАШ

Витилиго билан касаллангандан сўнг терининг асл, ўз ҳолатига қайтиши камдан-кам ҳолларда кузатилади. Фақатгина депигментацияга учраган доғларни сонини ва ўлчамини кичрайтириш имкони мавжуд.

Aгар депигментацияга учраган жой қанчалик кичик бўлса, бу жойда меланин ишлаб чиқарувчи ҳужайралар бўлиш эҳтимоли шунчалик кўп бўлади.

Бундан ташқари даволашни тўғри ташкиллаштириш зарур. Касаллик узоқ даволанишни ва махсус чоралар кўришни талаб этади:

Терини тўғри парваришлаш. Қуёш нурларидан махсус ҳимоя воситалари орқали ҳимояланиш.

Сифатли овқатланиш, таркибида алмашинмайдиган аминокислоталар, минераллар ва витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш.

Зарарли одатларни йўқ қилиш, чунки ҳосил бўладиган янги доғга ҳар қандай таъсир ривожланишга олиб келиши мумкин.

Замонавий дерматологияда витилигони қуйидаги даволаш усуллари мавжуд:

Ускуналар билан даволаш;
Дори воситалари билан даволаш (шу жумладан гормонлар билан);
Фитотерапия.

Бу усуллар асосан комплекс тарзда даволаш мақсадида қўлланилади. Шу орқали витилиго пайдо бўлишига сабаб бўлувчи бир қанча омилга чеклов қўйилади.

Жарроҳлик йўли билан даволашда меланоцитларни депигментацияга учраган соҳага кўчириб ўтказилади. Бу усул кам қўлланилади. Чунки ножўя таъсирлари мавжуд.

Витилигони дорилар билан даволаш

Глюкостероид гормонлар;
A, Е, C ва Б гуруҳ витаминлар;
Мис сулфат, рух, темир, кумуш сақловчи препаратларни қўллаш. Одатда, витилигода шу элементлар камайиши кузатилади;
Ёруғлик қабул қилувчи препаратлар: Бероксан, Aммифурин, Псорален. Бу дори воситалари ёруғлик таъсирида мелоногенез жараёнини стимуляциялайди;
Иммуномодуляторлар – иммунал, Т-активин;
Психотроп дори воситалари. Ушбу дорилар асаб тизимининг фаолиятини барқарорлаштиради ва организмнинг қаршилигини оширади.

Витилигони инструментал даволаш усуллари

Гелий-неон лазер терапияси

Гелий-неон лазер терапияси замонвий заволаш методи ҳисобланади. Бу усулда депигментацияга учраган соҳага фотосенсибилазация нурлар туширилади. Даволаш курси 15-20 сеансда 3-5 дақиқадан ўтказилади.

Витилиго давосининг янги усули

2014-йил Детройт клиникасида терининг витилиго соҳасининг қайта тиклаш усули топилди. Бу усулнинг асоси шундаки, беморнинг витилиго соҳасига Aфамелонтода импланти ўрнатилади ва қисқа толали ултрабинафа нурлар билан нурлантирилади. Усул хавсиз ва ҳозирги кунда натижа бермоқда.

Фитотерапия

Кўплаб ўсимликлар ўзида кўп миқдорда фитокумарин моддасини сақлайди. Халқ табобатида витилигога учраган беморларга қуйидаги ўсимликларни қўллашни тавсия қилади:

Ширинмия илдизи дамламаси;
Қизил қалампир шарбати;
Бақатўн қайнатмаси;
Ўрмон ертути шарбати.


Манба