Get Mystery Box with random crypto!

Хом картошка юз терисига қандай таъсир ўтказади? Максим Зоҳи | 𝙁𝙖𝙧𝙞𝙨𝙝𝙩𝙖 𝘽𝙚𝙠𝙖𝙟𝙤𝙣

Хом картошка юз терисига қандай таъсир ўтказади?

Максим Зоҳиджонов,соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

Картошка таркибида полифенол, антиоксидант хусусиятларга эга органик бирикмалар мавжуд. Бу сабзавот терини хавфли қуёш нурларидан ҳимоя қилади ва кўринишини яхшилайди. Кўз остидаги доғлар ва қора ҳалқачаларни йўқотишга ёрдам беради.

Картошкани нафақат истеъмол қилиш, балки гўзаллик муолажаларида ҳам қўллаш мумкин. Картошка шарбатида пахта намланади ва юз, бўйинга суртилади. Ундан кейин юзга намлантирувчи крем суртилади.
Ушбу процедурани ҳафтасига 1-2 марта такрорлаш мумкин. Фақат янги картошкадан фойдаланиш керак. Шарбатни қайта фойдаланиш учун сақламаслик лозим, уни тайёрлагандан кейин дарҳол фойдаланиш керак.

@Farishta_Bekajon
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g