Get Mystery Box with random crypto!

#давоми Тасбеҳ 99 40. Бармоқларим гулга текиздим, Япроқлар | Farida Afro'z official

#давоми

Тасбеҳ 99


40. Бармоқларим гулга текиздим,
Япроқларин силадим аста,
Кафтим чизиқлари узайди.


41. Стол жойидан жилмади,
Стул эса интизор,
Нега тик турибмиз иккимиз?..


42. Сочларимни турмаклайди тўғноғич,
Гарданимни қисар тугмалар,
Сени севишимга қўймаслар...


43. Ит қутирса эгасини қопар,
Эшшак семирса-чи, тепар хожасин...
Сенга нима бўлди одамзод?!


44. Токи бунда айриқлар бор,
Надомат бор, ғамлар, армонлар,
Сен ҳам борсан, сен борсан ШЕЪРИМ!


45. Ҳақиқат ўлмоғи учун,
Хаёт сўнмоғи керак,
Оламлар ичра.


46. Ҳасаддан ёнаётган одамга,
Сув сепсанг,
Занглайди...


47. Ёлғизлик уйига,
Қамадим ўзни,
Ёлгизлик ҳам ибодат.


48. Какку куш тухум қўйди,
Булбул инига.
Сайрашдан тўхтамади булбул.


49. Ақл билан тахтга,
Кўнгил билан Худога,
Етишасан!



Фарида Афрўз

@Farida_Afroz