Get Mystery Box with random crypto!

Аҳмади Эверест Сиз ўшасиз, ўша - ўша нигоҳларингиз, Ёндирмоқ | Farida Afro'z official

Аҳмади Эверест

Сиз ўшасиз,
ўша - ўша нигоҳларингиз,
Ёндирмоқни кўзлар ҳамон чўғли қароқлар.

Йиллар ўтди,
лекин бир бор йўқламадингиз,
Хаёлларим хотирамдан сизни сўроқлар.

Шукур, мана,
кўришмоқ ҳам бўларкан насиб,
Сочингизга эрта қиров қўнибди, ажаб.

Менга оғир,
сизга ҳам ҳеч бўлмабди осон,
Демак, ҳамон ўша дард-ла юрибсиз яшаб.

Сочларингиз -
мени қўмсаб оттирган тонглар,
Сочларингиз - мен айлаган тавофларимдир.

Сочларингиз -
ёзолмаган мактубларингиз,
Сочларингиз - мен битмаган жавобларимдир!


(«ИЗТИРОБ КўЙЛАГИ» (1990 йил) китобидан)

Фарида АФРЎЗ

@Farida_Afroz
@Ahmadi_Everest