Get Mystery Box with random crypto!

Farhod Nazarov BLOG

Telegram kanalining logotibi farhodnazarovblog — Farhod Nazarov BLOG F
Telegram kanalining logotibi farhodnazarovblog — Farhod Nazarov BLOG
Kanal manzili: @farhodnazarovblog
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 326
Kanalning ta’rifi

Ҳар қандай масалага шахсий ёндашув — ИМҲО.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-11-23 12:30:34
"Қашқадарё Республикаси"

Қашқадарё республикага айланганига анча бўлдими?

@farhodnazarovblog
760 views09:30
Ochish/sharhlash
2022-11-23 12:24:39
Огоҳ бўлинг! 200 минг сўмлик сохта пуллар тарқалмоқда!

Видеода сохта 200 минг сўмлик пулларни қандай фарқлаш мумкинлиги кўрсатиб берилган.

@farhodnazarovblog
54 views09:24
Ochish/sharhlash
2022-11-23 08:13:50
Сиёсатда дўст бўлмайди,фақат маълум бир мақсад ниятида бирлашган ҳамкорлар бўлади.

@farhodnazarovblog
70 views05:13
Ochish/sharhlash
2022-11-21 19:42:05
Қатарда ўтказилаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Япониядан ташриф буюрган футбол мухлислари ўзлари билан нафақат ўзининг секторида балким бошқа сектордаги чиқиндиларни ҳам тозалаб кетишмоқда.

P.S. Ғарбча ривожланиш - японча менталитет!

@farhodnazarovblog
61 views16:42
Ochish/sharhlash
2022-11-21 16:23:01
Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида пуллик “парковка”лар қандай бўлади?

Батафсил

@farhodnazarovblog
56 views13:23
Ochish/sharhlash
2022-11-19 09:48:01 ИХЛОС БИЛАН ИШЛАШ

Инсон қиладиган ишини севиб амалга ошириши лозим. Истамасдан, ёқтирмай бажарилган ишлар хайрли бўлмайди. Инсон ишига қай даражада ихлос билан ёндошса, шунчалик муваффақиятга эришади.

Шунинг учун, қилинадиган ишларга севиб қўл уришимиз керак. Касб танлаётганда жуда эътиборли бўлишимиз лозим. Севилмаган касбимиз биз эришадиган самарадорликка тўсқинлик қилиши мумкин. Ўзимизга зимдан қараб чиқайлик. Қобилиятимиз нималарга етади, ўқитувчи, ота-она ва яқинларимизнинг маслаҳатларига қулоқ солишда, албатта биз учун фойдалар бор. Улар бизнинг ёмон бўлишимизни хоҳлашмайди. Лекин шунга қарамай, бизни ҳаммадан кўра яхшироқ танийдиган яна ўзимиз.

Ўз қобилиятларимизни ҳисобга олмасдан, бировларнинг тавсиясига кўра иш юритсак ёки бирор касбни танласак, охир-оқибатда қилган ишимиздан афсус-надомат чекамиз.

Агар бу ишимиз фойдали бўлишига қарамай, бизга қийинчилик туғдирса, сабр қилиб, ихлос билан ёндошишга ҳаракат этишимиз лозим. Ишимизга меҳр қўйсак, ҳар қандай қийинчиликни бартараф этишга муваффақ бўламиз.

@farhodnazarovblog
72 views06:48
Ochish/sharhlash
2022-11-18 17:28:38
Ўзбекистон Президенти ҳузурида ўтказилган йиғилишда яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

«Яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни барпо этиш, дарахтларни парваришлаш ва уларни 3 йил давомида сақлаш «Яшил ҳудуд» корхонаси томонидан амалга оширилади.

@farhodnazarovblog
64 views14:28
Ochish/sharhlash
2022-11-18 07:46:43
"Атом синовидан омон қолганлар"

Кўринг, хулоса қилинг ва улашинг! Зора совет эйфорияси билан юрганларнинг кўзи очилса!

@farhodnazarovblog
49 views04:46
Ochish/sharhlash
2022-11-18 07:35:05
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг фикрича, байроқдан фойдаланиш борасидаги чекловларни олиб ташлаш, умуман, ардоқланадиган воситаларни «панада сақлаш» тенденциясидан воз кечиш вақти келди.

«Қатъий фикрим шуки, байроғимиз – эски жавонда сақланиб, вақти-вақти билан намойиш қилиб туриладиган матоҳ бўлмаслиги керак. У бир давлатда яшовчи миллат ва элатларни бирлашуви, эркинлиги, ғурури рамзи бўлиши керак», - деди Тожиев.

@farhodnazarovblog
61 views04:35
Ochish/sharhlash
2022-11-18 07:34:36
Бугун 18 ноябрь – Давлат байроғи куни!

1991 йил 18 ноябрьда
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган.

Байрам муносабати билан барча юртдошларимизни табриклаймиз.

@farhodnazarovblog
43 views04:34
Ochish/sharhlash