2023-04-27 16:05:51
ҲАЗРАТИ УМАР КЕЛИНИ
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларини бир-бир айланиб чиқар эди. Кунларнинг бирида қулоғига бир товуш эшитилди. Товуш келаётган томонга бориб яқинлашди. Ичкаридан бир хотиннинг товуши келар эди:
—
Қизим! Озроқ сув олиб келсанг, сутга қўшар эдик, бугун сут кўзимга оз кўринаяпти.
Қиз ҳайратланиб:
—
Вой, онажон! Нималар деяпсиз? Амирал мўъминийн сутга сув қўшманг, деб буюрган эди-ку, - деди.
Онаси унга жавоб бериб:
— Қизим, биласанки, тирикчилигимиз сут билан ўтади. Мен бир бева аёлман, ҳеч даромадимиз йўқ. Сутга бироз сув қўшсак кўпаяди, эҳтиёжимизга ишлатамиз, - деди.
Аллоҳдан қўрқиш қалбига жо бўлган одобли қиз:
— Онажоним, бугун сизга нима бўлди? Сизнинг бундай деганингизни Халифа эшитса нима бўлади? – деди.
— Қизим, кечаси бу вақт Халифа ухлаб ётибди. Бизнинг бу ерда сутга сув қўшганимизни қандай билади, қандай кўради? – деди.
Ул муборак қиз онасини гуноҳдан қайтаришга ҳаракат қилиб:
— Онажон! Бугун сизга бир нарса бўлибди! Сиз шундай сўзларни айтмоқдасиз!
Сиз айтган ҳийлани Халифа агар кўрмаса, ҳамма нарсани билувчи Аллоҳ билади ва кўради! Сутга сув қўшиш гуноҳдир! – деб онасини гуноҳдан сақлаб қолди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бу суҳбатни охиригача эшитдилар. Эртасига эрталаб у ерга келиб
Аллоҳдан қўрқувчи, гўзал ахлоқли, яхши фазилатли, иффатли ва тарбияли қизни ўғилларига сўрадилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ўша муборак келинидан шундай авлодлар – фарзандлар дунёга келдики, улардан бири Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу каби адолатли бўлиб,
тарихда иккинчи Умар деб номланган:
Умар ибн АбдулАзиздир.
• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@HALOLIM_UZ
Каналига уланиш учун линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
21 views13:05