Get Mystery Box with random crypto!

​​​ЙИҒЛАЙДИ АЁЛ Орзу ҳаваслари бўлганда сароб, Ўзгалар умр | Farg'ona Ziyo

​​​ЙИҒЛАЙДИ АЁЛ

Орзу ҳаваслари бўлганда сароб,
Ўзгалар умрини қилганда хароб.
Ёрининг қўлидан тушмаса шароб,
Жим туриб бир четда йиғлайди аёл.

Кўчада кўпайса кундошлари ҳам,
Ўз ёри юз бурса қилади алам.
Беркиниб панада кўзга олиб нам,
Хўрсиниб аламдан йиғлайди аёл.

Ёри ташлаб кетса оғир кунида,
Ёстиғи сирдоши бўлса ёнида.
Дадам деб боласи йиғлаганида,
Юракдан дод солиб йиғлайди аёл.

Аламдан қаст қилмоқ бўлса жонига,
Мўлтираб қарайди болажонига.
Пул тополмай қолса ҳатто нонига.
Боласин қучоқлаб йиғлайди аёл.

Ҳалолдан ризқини топиб еганда,
Баъзилар ортидан ғийбат қилганда.
Ёшгина бу умри ҳазон бўлганда,
Чин дилдан ўртаниб йиғлайди аёл.

Ор учун доимо нафсини тийса,
Қўшнилар ҳар куни ғийбатин қилса..
Гап сўзлар қалбини аямай тилса,
Ҳаммадан яшириб йиғлайди аёл.

Бахт кўрмай кўргани ғам ташвиш бўлса,
Қирқга кирмасидан қаримай сўлса.
Чидолмай кўзлари ёшларга тўлса,
Э, воҳ деб бақириб йиғлайди аёл...


• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@HALOLIM_UZ Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA