Get Mystery Box with random crypto!

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш | Farg‘ona viloyati madaniyat va turizm boshqarmasi | Rasmiy kanal

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди. Мукофотланганлар орасида бир гуруҳ фарғоналик фаоллар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига лойиқ кўрилди:

Қўқон шаҳридаги “Қўқон ёр-ёри” ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари Мазахидова Надира Ташпулатовна “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, Қувасой шаҳридаги “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятининг хомашёни қайта ишлаш участкаси кран машинисти Аталикова Евгения Владимировна, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Салимова Манзура Алимовна “Дўстлик” ордени билан, “Тараққиёт” аҳолининг турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази раҳбари Мадалиева Феруза Махамадовна “Соғлом турмуш” медали билан, Бағдод туманидаги “Гулнора Матқулобод бодомлари” ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари Усмонова Гулнора Хошимжоновна, Фарғона шаҳридаги “Сурхтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Ходжиболаева Раъно Одиловна “Шуҳрат” медали билан тақдирландилар.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter