Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона ва Қирғизистоннинг Норин вилоятлари ўртасида қатор муҳ | Fargona Yangiliklari

Фарғона ва Қирғизистоннинг Норин вилоятлари ўртасида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди

Қирғизистоннинг Норин шаҳрида бўлиб ўтган Фарғона ва Норин вилоятлари ҳамкорлик форуми доирасида икки вилоят ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Дастлаб Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашевлар икки вилоят ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзоладилар.

Шундан сўнг, “Норин” эркин иқтисодий зонаси ҳамда “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича, Норин шаҳридаги Марказий Осиё халқаро университети ҳамда Фарғона давлат университети ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича, шунингдек, Фарғона ва Норин вилоятлари ўртасида қўшма туризм лойиҳаларини шакллантириш, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан меморандумлар имзоланди.

(FARG'ONALIKLAR )


https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g