2021-03-07 11:04:49
Оқтепадаги қотиллик: воқеанинг биринчи гувоҳи ва туман масъулларидан интервьюФарғона вилоятининг Бувайда тумани «Оқтепа» МФЙда эр қайнотасини чопқи билан ўлдиргани, воқеликка оиладаги ўзаро келишмовчилик сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеа маҳалланинг ўзида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, вилоят ва туман масъуллари ҳамда маҳалла аҳли иштирокида муҳокама қилинган эди.
Муҳокама йиғилишида иштирок этган Kun.uz мухбири воқеадан биринчи бўлиб хабар топган фуқаро –
марҳумнинг акаси Анваржон Исмоилов билан суҳбатлашди.
Шунингдек, мазкур мудҳиш жиноят ишига сабаб бўлган омиллар бўйича туман масъуллари:
Бувайда тумани ИИБ масъул ходими, подполковник Саидбек Қазақов ҳамда туман ҳокими ўринбосари,
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Олия Акбаровнадан ҳам интервью олди.
Юқоридаги видеони томоша қилиб батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Kun UZ
(FARG'ONALIKLAR )
➥https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g
17 viewsedited 08:04