Get Mystery Box with random crypto!

28 май - Халқаро аёллар саломатлигини асраш куни. Баъзан она, | Fargonaliklar | Yangiliklari

28 май - Халқаро аёллар саломатлигини асраш куни.

Баъзан она, баъзан эса ёр,
Бахтимиз деб доим сергаклар.
Йўлимизга улар интизор,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Дилни тутинг билакларига,
Гуллар сочинг йўлакларига,
Озор берманг юракларига,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Минг бор кетиб боражагимиз,
Кўглимизни ёражагимиз,
Қўлидадир келажагиз,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Бизни кутиб, заҳримиз ютган,
Қаҳр берсак, қадримиз тутган,
Худо насиб, бахтимиз битган,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Биз деб қалби ғамга тўлмасин,
Қафасдаги қушдек бўлмасин,
Меҳр беринг, кўнгли қолмасин,
Аёлларни асранг, эркаклар!

Улар борки, юракларда ўт,
Улар борки, ишимизда қут,
Вафо Мўмин ижоди ҳам бут,
Аёлларни асранг, эркаклар.

ФАРҒОНАЛИКЛАРГА КОШИЛИНГ
https://t.me/+84g2FcvAWD40YWYy