Get Mystery Box with random crypto!

Синфга янги ўқитувчи кириб келди. У ўзини бундай таништирди: — | Fargonaliklar | Yangiliklari

Синфга янги ўқитувчи кириб келди. У ўзини бундай таништирди:
— Салом, болалар! Менинг исмим Георгий ва мен атеистман. Энди сизлар ҳам менга ўхшаб ўзингизни таништиринг.
Биринчи ўқувчи:
— Менинг исмим Настя ва мен атеистман, — деди.
Кейинги ўқувчи:
— Менинг исмим Илья ва мен атеистман, — деди.
Кейин бошқа ўқувчи турди ва деди:
— Исмим Умар, мен Худога ишонаман ва мен мусулмонман.
Ўқитувчи уни саволга тутди:
— Умар, сен нега мусулмонсан?
— Менинг ота-онам мусулмон, дўстларим ҳам мусулмонлар.
— Умар, яхшилаб ўйлаб кўр, агар сенинг ота-онанг ва дўстларинг аҳмоқ бўлишганида нима бўларди?
Умар ажойиб ҳозиржавоблик билан:
Унда мен ҳам атеист бўлардим, — деди…

ФАРҒОНАЛИКЛАРГА КОШИЛИНГ
https://t.me/+84g2FcvAWD40YWYy