Get Mystery Box with random crypto!

«Нажот Таълим» марказидан водийликлар учун илк очиқ дарс Замо | Fargʻonaliklar | Расмий канали

«Нажот Таълим» марказидан водийликлар учун илк очиқ дарс

Замонавий касбларни ўқитишга ихтисослашган «Нажот Таълим» маркази Фарғонада вилоятлардаги илк филиалини очаётганидан хабарингиз бор.

АйТи (IT) соҳаларига қизиқиши бор, бу соҳалар ҳақида тўғри тушунча олмоқчи бўлган ва қайси касбни танлашда иккиланиб турган инсонлар ёки фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмаган ота-оналар учун «Нажот Таълим» маркази дастурлаш, дизайн ва маркетинг соҳалари бўйича мутлақо бепул тарзда катта масштабли очиқ дарс ташкил қиляпти.

Сана: 8 сентябр (пайшанба)
Вақт: 15:00
Манзил:
Фарғона вилояти «Тадбиркорлар уйи»
Мўлжал: Фарғона шаҳри ҳокимлигининг биноси

Очиқ дарсга рўйхатдан ўтиш учун линк: bit.ly/ochiqdars_nt