Get Mystery Box with random crypto!

‍​АЖОЙИБ ЛУҒАТ Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган дои | Farg'onaliklar 24 | Расмий канал

‍​АЖОЙИБ ЛУҒАТ

Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
Она - маошсиз, «отпускaсиз» туну кун ишловчи супер инсон!
Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.
Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.
Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.
Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.
Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.
Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).
Қиз - палаҳмон тош. Эээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.
Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Яқинларга ҳам юборинг. Давом эттиринг)

Обуна бўлинг
@Fargonaliklar24